Ушбу китоб қисқача суратда мусулмон киши ҳаётида муҳтож бўладиган Қуръон, тафсир, фиқҳий ва эътиқодий масалалар, фазоили аъмол ва бошқа мавзуларни ўз ичга олган бўлиб китоб икки қисмдан иборат: Биринчи: Қуръони каримнинг охирги уч пораси Муҳаммад Ашқарнинг "Зубдатут Тафсир" тафсири билан бирга. Иккинчи: Муслулмонга ҳаётида муҳим бўлган масалалар баёни. Тажвид, эътиқод бобида 62 савол, тавҳид масаласида эркин баҳслашув, ислом аҳкомлари (калимаи шаҳодат, таҳорат, намоз, закот, ҳаж) умумий фоидалар, руқя, дуо, азкор, 100 фазилат ва 70 манҳийёт, таҳорат одоби ва намозни суратлар ёрдамида ўргатиш.
Author: Бир гуруҳ олимлар
Publisher: http://www.tafseer.info
Қўлингиздаги ушбу китобча аслида Мадина шаҳри пайғамбаримиз масжидларида Морокко подшоҳи талабига биноан бўлиб ўтган маъруза матни бўлиб унда дунёдаги барча ишлар унга бориб тақаладиган асосий ўнта масала баён қилинган.
Author: Муҳаммад Амин Шинқитий
Translators: Шамсуддин Дарғомий
Ушбу китобча Ҳамза розиёллоҳу анҳунинг ҳаётлари ҳақида сўз юритади.
Author: Шокирбек Камол
Reveiwers: Шамсуддин Дарғомий
Publisher: http://www.islamnuri.com
Масжид ва хонадонларда ўқилишга мўлжалланган ушбу дарслар кундалик ҳаётимизда энг долзарб масалаларни кўтариб чиққан бўлиб бир йилга мўлжалланган. Қуйида ушбу дарсларнинг 330 ҳалқасидан 50 та ҳалқани тақдим этамиз.
Author: Рошид ибн Ҳусайн Ал-Абдулкарим
Reveiwers: Шамсуддин Дарғомий
Publisher: Риёз шаҳри Рабва маҳалласи диний тарғибот идораси
Ушбу китобча бутун дунё мусулмонлари хонадонларидан жой олган машҳур "Ҳиснулмуслим - Мусулмоннинг қўрғони" китобчасига изоҳли равишда қилинган таржимадур. Унда дуоларнинг маъносини таржима қилишлик билан бирга уларга олимларнинг сўзларидан фойдаланиб янада ёруғлик киритилади.
Author: Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний
Reveiwers: Али Умар Андижоний
Translators: Абдуллоҳ Шариф
Ушбу китоб бундан бир аср олдин ўтган Саййид Қосим Андижоний қаламларига мансуб бўлиб, унда аллома соф Ислом ақидасини Қуръон ва суннат асосида батафсил баён қилиб берадилар.
Author: Саййид Қосим Андижоний